БУРУН КОНАШИ САБАБЛАРИ, давоси

Бурун конаши— бурун бушлигъидан кон келиши. Буруннинг лат ейиши ёки шиллик пардасининг зарарланиши (тирналиши, шилиниши, бурунни ковлаш), организмнинг умумий, асосан, юкумли касалликлари (масалан, грипп) Бурун конашига сабаб булади. Юрак, буйрак, жигар, кон яратувчи аъзолар касалланганда, кон босими ошганда хам бурун конайди. Баъзан атмосфера босими, хаво харорати ва намлиги узгарганда, шиллик пардага мунтазам кимёвий моддалар таъсир етганда, шунингдек жазирама иссик кунларда хам Бурун конаши кузатилади. Бурун конаганда кон ташкарига чикмай, баъзан халкумга караб окиши ва бурни конаётган киши уни билмай ютиб юбориши хам мумкин.

Бунда бирдан кон кусиш бурун конаётганининг аник белгиси хисобланади. Баъзан кизилунгач ёки меъдадан келаётган кон хам бурундан кон кетишига сабаб булади. Бурун конаганда бошни баланд килиб ёткизиш, бурун катагига водород пероксид шимдирилган пахта ёки дока тикин куйиш, иложи борича конни тухтатиш чорасини куриш лозим. Муздек сувга латта хуллаб каншарга босиш, тухтайвермаса енсага муз солинган халта куйиш, булар ёрдам бермаса врач чакириш керак. Ботбот Бурун конаши бирор касаллик аломати булиши мумкин, бундай холларда, албатта, тиббий текширувдан утиш зарур.

Бурун конаганда биринчи ёрдам: Бурун-нафас олиш системасини бошланиши булиб,у жарохат,бош мияда хароратни ортиши,кон босимини ортиши,офтоб ?тиши ва бошка бир канча сабабларга кура конаши мумкин.Бурундан кон кетган хеч качон бошни юкорига кутарманг,бу кон ичга:нафас олиш ёки овкат хазм килиш аъзоларига окиши ва кон ички аъзоларда котиб колиб,яллигъланишга,емирилишга олиб келиши мумкин.Шу учун,бурун конаганда,бош пастга каратиб кон бирон нарсага ёки кафтга томишини таъминланг.Шу тарзда совук сув олдига дархол боринг ва бурунни чайинг,бу хол кон тухтагунча ёки окиши камайгунча давом этсин. Иложи булса бурунни ташки томонига муз куйиб,ушлаб туринг.Агар бурундан кон окиши сурункали тус олса,докторга мурожат этинг.