Урология

 

Урологик беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 1952 йилда №1 сон вилоят касалхонасининг  травматология булими таркибида  5 та шифо ўрин ажратилди, 1957 шу шифо ўрни 20тага етказилди.         1987 йилда 2 каватли  янги бино фойдаланишга берилди ва  шу бинода урологик касалликлар шифо ўрни 60 тага етказилган.                            Бухоро вилоятидаги урологик хизмат буйича узок йиллар давомида тўпланган тажрибалар даволашда тадбик килинган кўп сонли  новаторлик  усуллари (дистацион литотрипсия, “сунъий буйрак” эндоурологик усуллар)  марказ урологларининг келгусидаги билим ва махоратларини оширишни кафолатлади. Хозирги кунда урология бўлими 35 шифо ўринга эга бўлиб, янги хирургик бинонинг 3 ?аватида жойлашган.Булимда юкори комфортга шинамликга эга булган  палаталар мавжуд булиб бу беморлар соглиги ва мехнат кобилиятини тезда тикланишига шароит яратади.

Эркаклар бепуштлигини диагностикаси ва даволаш;

  • Сийдик тош касаллини профилакстикаси, диагностикаси, консерватив ва оператив даволаш, шу билан бир каторда янги замонавий эндоурологик даволаш усуллари.
  • Буйраклар (киста, гидронефроз, буйраклар структур ва сон аномалиялари), сийдик йуллари, ковук, мояк аъзолари, жинсий аъзолар ривожланиш нуксонлари диагностикаси.

Булимдаги илмий йуналиш:

  • Сийдик тош касаллигининг диагностикаси ва комплекс даволаш усуллари.
  • Простата бези хавфсиз гиперплазияси касаллигини даволашга замонавий ёндошиш.
  • Урологик касалликларни даволашда кам инвазив усулларни излаш.
  • Эркаклар бепуштлиги ва эректил дисфункция.
  • Урологик аъзолар яллигланиш касалликларининг диагностикаси ва  даволаши.

Булим мутахассислари беморларини хирургик даволашда юкори малакага эга, улар куйидагилар:

  • Кам инвазив усуллар (пункцион нефростомия, эндоскопик операциялар ва муолажалар).
  • Простата бези даномасини хирургик даволаш(ковук оркали аденомэктомия).
  • Буйрак ва сийдик йулларидаги очик операциялар (сийдик йулларидаги плсатик операциялар).
  • Стрессли сийдик ушлай олмасиликда оператив даво (ТVТ).
  • Жинсий аъзолардаги операциялар.

 

Бухоро вилоят куп тармокли тиббит маркази урология булими ходимлари Европа урологлар ассоциацияси, Узбекистон урологлар илмий жамоаси билан хамкорликда иш олиб боради. Урология булими  мутахассилари  Европа урологлар мактаби, Россия андрологлар ассоциацияси, “Мужское здоровье” илмий амалий жамоа  билан биргаликда иш олиб боришади.  Марказ урология булими базасида Бухоро вилояти     урологлар илмий жамоаси фаолият олиб бормокда.