Ревматология

Ревматология бўлими 1971 йилда умумий терапия бўлими таркибидан 60 ўринли кардиоревматология бўлими сифатида ташкил этилиб, бўлим мудири Б.Р. Рахматов тайинланган. ?озирда бўлим мудири бўлиб олий тоифали ревматолог Исомитдинова  Ша?одат  Саибовна фаолият кўрсатмо?да.

Ревматология бўлими 33 ўринга (16 та бюджет ва 17 та пуллик) а?олига хизмат кўрсатади.

?озирги кунда ревматология бўлимида ?уйидаги нозологик бирликлар бўйича замонавий диагностика – даволаш ишлари олиб борилади:

  • Ревматик иситма;
  • Ревматоид артрит;
  • Бирламчи остеоартритлар;
  • Тизимли ?изил бўрича;
  • Подагра;
  • Анкилозловчи спондилоартрит;
  • Реактив артропатия;
  • Тизимли склеродермия;
  • Дифференцияланмаган артрит;
  • Остеохондропатиялар;
  • Тизимли васкулитлар;
  • Псориатик артропатия;
  • Дерматомиозит;
  • Шегрен касаллиги;
  • Остеоартроз I- II  бос?ич.

Беморларни ўз ва?тида тў?ри диагноз ?ўйиш ва самарали даволашда ?уйидаги  замонавий, жа?он стандартларига асосланган муолажалар йўлга ?ўйилган:

  • Базис терапия (цитостатиклар, ген-инженерия дори воситалари);
  • Пульс терапия;
  • Синхрон плазмаферез;
  • Ортопед, физиотерапевт врачлар билан ?амкорликда таянч-?аракат системаси касалликлари реабилитациясида комплекс маш?лар.