Пулмонология

Бўлим мудири олий тоифали шифокор, пулмонолог Тошов Собир Самадович.

Бухоро вилояти клиник касалхонасида1968 йил терапия ва гематология бўлими таркибида ўпка касалликларини ани?лаш ва даволаш учун 10-15 ўрин ажратилган.

1974 йил вилоят клиник касалхонасида 60 ўринга мўлжалланган пульмонология бўлими ташкил ?илинган. Бу бўлимда 4та профил касалликлар: ўпка носпецифик касалликлари, аллергик касалликлар, касб касалликлари ва нефрологик касалликлар даволанган. Бўлим мудири лавозимига пульмонолог М.Султонов тайинланган.

Бугунги кунда пульмонология  бўлими 22 та ўринга мўлжалланган бўлиб (2 ва 1 кишилик люкс палаталар), улардан 13 таси пуллик ва 9 таси бюджет асосида иш юритади. Бўлимда, хал?аро стандартларга мувофи?, даволаш ва диагностика услубларини ?ўллаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, марказ маслахат ташхис поликлиникасида нафас олиш функциясини текшириш ма?садида очилган спирометрия кабинети фаолият кўрсатмо?да, бу текшириш усули ?озирги кунда, бронхлар патологиясини диагностикасида му?им а?амият касб этади.Бўлимлардиги о?ир ва кекса беморларни текшириш учун портатив спирограф хам мавжуд. ?ар бир ёто? жойи, ходимларни ча?иришга мўлжалланган, сигнализация тугмаси билан жихозланган.

Бўлимда фаолият олиб борадиган ю?ори малакали  шифокорлар: Тошов С.С., Султонов М.Б., Ха??иев А.Т., Хожиева М.Я., Жалилов Б.А.

Бўлимда  ?уйидаги пульмонологик касалликлар ташхисланади ва даволаниди:

  • Ўткир бронхит – бронхлар шилли? ?аватининг диффуз ўткир ялли?ланиши бўлиб, аксарият холларда инфекция таъсирида ривожланади ва йўтал (3 хафтагача давом этувчи, ?уру? ёки бал?амли) хамда нафас си?иши (кичик бронхлар зарарланганда) билан кечади.
  • Сурункали бронхит – бронхлар шилли? ?аватининг диффуз сурункали ялли?ланиши бўлиб, доимий ёки ва?ти-ва?ти билан йўтал билан бал?ам ажралиши кузатилади.
  • Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги-йи?ма тушунча бўлиб, ўзида сурункали обструктив бронхит (90%) ва ўпка эмфиземасини (10%) бирлаштиради.
  • Бронхиал астма – нафас йўлларининг сурункали ялли?ланиши билан кечувчи касаллиги бўлиб, бронхлар гиперреактивлиги ва улар обструкциясининг тўли? тикланиши хамда нафас си?иши ва дискомфорти шаклидаги хуружсимон йўтал, ?ийин ажраладиган бал?ам, хуштаксимон нафас хамда хансираш каби клиник белгилар билан намоён бўлади.
  • Пневмония- турли хил этиологияли ва патогенезли, морфологик кўриниши хамда клиник кечиши бўйича инфекцияга бо?ли? ўткир (асосан бактерияли) касаллик бўлиб, ўпканинг респиратор бўлими шикастланиши, альвеола ичи ва интерстициал тў?ималарнинг экссудатив ялли?ланиши билан кечади.
  • Бронхоэктаз касаллиги- бронхларнинг ?айтмас патологик кенгайиши хисобланиб, инфекцияга бо?ли? ялли?ланиш жараёнининг ва?ти-ва?ти билан ?ўзиб туриши ва йўтал хамда йирингли бал?ам ажралиши каби клиник белгилар билан намоён бўлади.
  • Фиброзловчи альвеолит- сурункали, инфекцияга бо?ли? бўлмаган кучайиб борувчи ўпка касалликлари гурухи бўлиб, икки томонлам тар?алган альвеолалараро тўси? склерози, ялли?ланишли инфильтрат хамда диффуз фиброз шаклланиши ва о?ибатда ўпка-юрак етишмовчилиги ривожланиши билан кечади.
  • Саркаидоз- ноани? этиологияли тизимли касаллик бўлиб, казеозсиз эпителиоид-хужайрали гранулёма шаклланиши ва шикастланган аъзо архитектоникасининг бузилиши билан характерланади. Саркаидозда 100% периферик ва висцерал лимфа тугунлари ва 80-86% гача ўпканинг зарарланиши билан кечади.
  • Ўпка гипертензияси- ўпка томирлари ?аршилигини кучайиб бориши хамда унинг артерияларидаги босимни ошиши хисобига хаво етишмовчилини юзага келиши.
  • Плеврит- плевра варо?аларининг ялли?ланиши хисобланиб унда фибрин толаларнинг хосил бўлиши ёки сую?лик йи?илиши билан кечади.

Бўлимда ?уйидаги текшириш усуллари ?ўлланилади:

  • Пикфлоуметрия – функционал диагностика усули бўлиб, форсирланган (кучайтирилган) нафас чи?ариш авжининг энг баланд тезлигини ўлчаш.
  • Спирометрия – таш?и нафас олиш тизими кўрсаткичларини текшириш усули.
  • Провокацион синама – аллергия ривожланадиган жойга тў?ридан-тў?ри аллергеннинг юборилиши.
  • Кўкрак ?афасининг олд ва ён проекцияси рентгенографияси.
  • Кўкрак ?афаси аъзоларининг ренгеноскопияси.
  • Трахеабронхоскопия.
  • Бал?амда сил таё?часини Xpert MTB / RIF усулида ани?лаш.

Бўлимда барча шифокорлар доимий равишда ўз малакаларини ошириб борадилар, илмий конференцияларда иштирок этадилар. Врачлар малака ошириш институти “Аллергология ва пульмонология” кафедраси ў?итувчи, профессорлари ва Республика пульмонология ва фтизиатрия илмий амалий маркази ходимлари билан узвий муло?от олиб борадилар.