Неврология

Бухоро вилоятида неврология хизмати 1923 йил С.М.Масловский ра?барлиги остида вилоят клиник касалхонаси базасида 20 ўринга ташкил этилган.

Бўлим мудири олий тоифали невролог Рўзиев Шахоб Субхонович.

?озирда бўлим 43 ўринга мўлжалланган. Бўлим 1-терапевтик бинонинг 2-?аватида жойлашган.

Бўлим врач-неврологлари доимий равишда ўз малакасини ошириб келишади, конференцияларга ?атнашади. Бўлим врачлари Республиканинг етакчи илмий-текшириш институтлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, ?амда Россия ва чет эл ў?ув юртларида малака ошириб келишган.

Бўлимда фаолият кўрсатаётган врач-неврологлар: Шарипова М.А., Рўзиев Ш.С.,  Мўминов Н.А, , Ашуров М.Т., Наврузова Д.Р., Исмоилова Н.Б., ?обилов Л.М. ва Гулямов С.Б.

Неврология бўлимида ?уйидаги касалликлар ташхисланади ва даволанади:

  • Бош о?ри?и;
  • Нерв системасининг ўткир ва сурункали ?он томир касалликлари;
  • Бош мия жаро?ати асорати;
  • Экстрапирамид система касалликлари (паркинсонизм ва бош?.);
  • Периферик нерв системаси касалликлари;
  • Нерв системасининг демиелинловчи касалликлари;
  • Нерв системасининг дегенератив касалликлари;
  • Вегетатив ?он томир дистонияси;
  • Умурт?а по?онаси касалликлари, вертеброген синдромлар;
  • Нейроинфекцион касалликлар асорати (арахноидит, энцефалит, менингит ва бош?.);
  • Болалар мия фалажи асоратлари;
  • Эпилепсия касаллиги;
  • Нерв-мускул системаси касалликлари (миастения, миопатия, мушаклар дистрофияси).

?озирги кунда марказда нерв системаси касалликларини ташхислашда ?уйидаги замонавий текширувлар ?ўлланилади: 

  • Допплерография (аппарат “Сономед-300”) – ультратовушли допплерография ёрдамида ?он томирларда ?он о?имини ба?олаш учун ?ўлланилади;
  • Электроэнцефалография (ЭЭГ) – бош мия электр потенциалларини ёзиб олиш ор?али марказий нерв системасининг функционал ?олатини ба?олаш учун ?ўлланилади;
  • Эхо-энцефалография (Аппарат Сономед -315) – бош мияни ультратовуш текширув усули. Электронейромиография  (аппарат «Нейро-ЭМГ-микро») – нерв-мушак ўтказувчанлигини ёзиб олиш усули.