Нейрохирургия ва офтальмология

Бухоро вилоят кўп тармо?ли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими бошли?и, олий тоифали нейрохирург, т.ф.н. – Саидов Камол Каримович.

Бухоро вилоятида биринчи нейрохирург бўлиб Егоров Геннадий фаолият кўрсатган. 1972 йил 15 июнда биринчи марта Бухоро  вилоятида Вилоят касалхонаси таркибида 30 ўринлик Нейрохирургия бўлими иш бошлаган, шулардан 10 таси юз-жа? жаррохлик ўринлари бўлган.

?озирда Бухоро вилоят кўп тармо?ли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимида бош мия, умурт?а по?онаси ва ор?а мия турли хил касалликлари жумладан, умурт?а по?онаси барча сохаларида жойлашган диск чурралари, умурт?а танаси турли хил синишлари, умурт?а по?онаси ва ор?а мия ўсмалари, Арнольд-Киари аномалияси, бош мия гематомалари (калла ичига ?он тўпланиши) ва ўсмалари, калла суяги дефектларида аллокраниопластика, умурт?а танаси патологик синишлари ва гемангиома (яхши сифатли ўсма)ларида перкутант вертебропластика ва кифопластика операциялари  муваффа?иятли бажариб келинмо?да.

Бўлимда барча шифокорлар доимий равишда ўз малакаларини ошириб борадилар, илмий конференцияларда иштирок этадилар. Врачлар малака ошириш институти, Республика Нейрохирургия Илмий Маркази шифокорлари билан узвий муло?от олиб борадилар.

Бухоро вилоят кўп тармо?ли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимида куйидаги касалликлар даволанади:

  • Бош мия ва калла суяги жарохатлари окибатларини хирургик даволаш;
  • Бош мия ва орка мия онкологик касалликларини хирургик даволаш;
  • Умурт?а по?онаси ва ор?а мия жарохатларини хирургик даволаш;
  • Умурт?а по?онаси дегенератив-дистрофик касалликларини хирургик даволаш: (диск чурраси, умурт?а канали торайиши, спондилолистез);
  • Умурт?а по?онаси гемангиомаси  ва  остеопорозларида перкутант вертебропластика;
  • Арнольда-Киари аномалиясида хирургик даволаш.

Нейрохирургия бўлимида ?уйидаги жаррохлик амалиётлари тадби? этилган:

  • Бўйин, кўкрак ва бел-дум?аза орали?и диск чурраларини олиб ташлаш ва ЭОП остида таналараро кейдж ўрнатиш амалиёти;
  • Умурт?а по?онаси синишларида ва спондилолистезларда ЭОП остида транспедикуляр фиксацияловчи мосламаларини ўрнатиш амалиёти;
  • Умутр?а по?онаси гемангиомаларида ва патологик синишларида ЭОП остида вертебропластика ва кифопластика усулларини ?ўллаш;
  • Бош мия ва ор?а мия ўсмаларини микроскопик остида нейросонография ва ЭНМГ мониторингини ?ўллаб олиб ташлаш;
  • Бош суяги дефектини протокрил ва титанли имплант билан  пластика ?илиш.

2014 йил январь ойида ВКТТМ нейрохириргия булим таркибида режали офтальмологик 5 урин жой ташкил килинди. Ахолиги офтальмологик тиббий хизмат курсатилади.

Олий тоифали врач офтальмолог Хожиев  Акмал  Ахтамович  куз касалликлари паталогияси буйича беморларни диагностик текширувлардан утказади, консерватив ва хирургик операциялар олиб боради.

Куз касалликларида диагностик текширув аппаратлари:

  • Биомикроскопия-  куз касалликларида олд ва орка сегментлари махсус линза ердамида диагностика утказилади
  • Авторефкератометрия- куз оптик кучи аникланади
  • Куз олмаси ва орбита УТТ текшируви утказилади

Куздаги операциялар махсус юкори технологияли  офтальмологик операцион микроскопга утказилади:

Бухоро вилоят куп тармокли тиббиет марказида куйидаги куз касалликларига тиббий диагностика ва даволаш ишлари олиб борилади:

Катаракта – энг куп таркалган, ожизлик келтириб чикарадиган, гавхарни лойкаланиши, куришнинг емонлаши билан кечадиган касаликдир.

Булимда катарактани замонавий хирургик ультртулкинли факоэмульсификация катаракта атиги 3 мм кесим  билан,ва юмшок линза имплантация  технологияси утказилади, иплар билан тикилмайди, бу эса куз нормал анатомияси туликлигича саклайди.

Глаукома – жиддий сурункали касалик хисобланиб, куз ички босимини доимий еки вакти билан кутарилиши билан касаллик хисобланади. Бу эса курув нервини тулик атрофиясига ,бу эса куришнинг кайтмас жараенига олиб келади.

Касалликнинг  бошлангич боскичларида консерватив даво тайиланади, агарда консерватив даво натижасиз булса унда куз ички босимини нормалаштирувчи антиглаукоматоз хирургик операция утказилади.

Юкоридагилардан ташкари коньюктива , кавок касалликларида ва куз еш канали касалликларида яъни птеригиумэетомия, ксантнлазма, кавоклар кайрилишини тугрилаш ва дакриоцисториностомия хиругик операциялари утказилади.

Булимда куз касалликларида юкори сифатли консерватив даво олиб борилади. Хар бир беморга индивидуал ендашаланади, замонавий юкори технологияли аппаратлар куришни саклаш ва максимал даражада асоратларни камайтиради.

Вилоят куп тармокли тиббиет марказида куйидаги офтальмологик касалликларда диагностика ва даволаш ишлари олиб борилади

  1. Куз ойнак танлаш.
  2. Куз ердамчи аппаратлари касалликлар консерватив ва хирургик давоси
  3. Шох парда касалликлари
  4. Еш канали касалликлари хирургик ва консерватив давоси
  5. Куз травмалари ва асоратларини даволаш
  6. Гавхар касалликларини хирургик давоси
  7. Глаукома касаллигини консерватив ва хирургик давоси
  8. Куз кон томир касалликларни консерватив давоси
  9. Курув нерви касалликларни консерватив давоси
  10. Куз ички томирли кават ва шишасимон тана яллигланиш касалликларини консерватив давоси
  11. Тур парда касалликлари консерватив ва хирургик давоси.