Нефрология, гемодиализ ва эндокринология

Бухоро вилоятида нефрологик хизмат вилоят клиник касалхонасида 1980 йилдан бошланган. Ушбу хизматнинг асосчиси Г.Касимцева шу йилларда нефролог  вазифасида фаолият юритган. 2017 йилдан бўлим мудири вазифасида олий тоифали эндокринолог Хатабов Музафар Хусаинович фаолият кўрсатмо?да.

 

А?олига гемодиализ хизматини ташкил ?илиш ва кенг амалга ?ўллашда И.Р.Алпер катта ?исса ?ўшган. Биринчи бўлиб СГД-8 русумли “суъний буйрак” аппаратлари ?ўлланилган. ?озирги ва?тда бўлим нефрология, гемодиализ ва эндокринология бўлими деб юритилади.

Бўлим 2015-2016 йилларда капитал таъмирланган 1-терапевтик корпуснинг 1- ?аватида жойлашган. Бўлимда 20 та бюджет ўрин даволанишга мўлжалланган. Бўлимда беморлар гемодиализ муолажаларини ?абул ?илишлари учун 7 та FREZENIUS 4008s “Сунъий буйрак” аппаратлари ўрнатилган.

Бўлимда нефрологлар Авезджанов М.И., Бакаев Э.С., Тешаев А.Б. ва Ашуров Ш.И., эндокринологлар Хаттабов М.Х. ва Хайруллаева Г.С. фаолият кўрсатади.

Бўлимда  ?уйидаги касалликлар ташхисланади ва даволанади:

  • Сурункали пиелонефрит;
  • Ўткир гломерулонефрит;
  • Буйраклар амилоидози;
  • Нефроангиосклероз;
  • Диабетик нефропатия;
  • Сурункали гломерулонефрит;
  • Люпус-нефрит;
  • Ўткир гломерулонефрит;
  • Ўткир тубулоинтерстициал нефрит;
  • Сурункали тубулоинтерстициал нефрит;
  • Дори этиологияли тубулоинтерстициал нефрит;
  • Сурункали буйрак етишмовчилиги.