Йирингли хирургия

Бўлим йирингли хирургик касалликлар билан касалланган беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатмо?да. Йирингли хирургия бўлими мудири вазифасида олий тоифали хирург Амонов Махмуд Истамович фаолият кўрсатмо?да.

1970 йилда Вилоят касалхонаси хирургик  корпуси биносида 60 ўринли хирургия бўлими ташкил этилган бўлиб, шундан 1-?аватда 40 ўринли йирингли хирургия бўлими фаолият кўрсатган. 1982 йилдан бошлаб йирингли хирургия муста?ил бўлим сифатида 30 ўринга хизмат кўрсата бошлаган. 1987йилгача Абдурахмонов М.М. бўлим бошли?и сифатида фаолият кўрсатган.

Йирингли хирургия бўлими 2015 йил январ ойидан бошлаб капитал таъмирланган янги 2-хирургия биносининг 3-?аватида 25 ўринга фаолият кўрсатмо?да.

 

Йирингли  хирургия бўлимида даволанадиган касалликлар:

  • жарро?ликдан сўнгги йирингли асоратлар;
  • ўткир ва сурункали жигар абсцесси;
  • ўткир ва сурункали плевра эмпиемаси;
  • ўткир ва сурункали бронхоэктаз;
  • ўткир ва сурункали ўпка абсцесси;
  • ўткир ва сурункали сепсислар;
  • ?ўл ва оё?лар диабетик флегмонаси;
  • трофик яралар;
  • жигар ?олди? бўшли?и йиринглаши;
  • ингичка ва йў?он ичак о?малари, стомалар;
  • флегмоналар;
  • абсцесс ва юмшо? тў?ималар йирингли касалликлари;
  • ?андли диабетнинг йирингли ва некротик асоратлари;
  • сарамас (рожа) буллёз некротик формаси;
  • клиника ичидаги барча турдаги перитонитлар;
  • парапроктитлар.

Йирингли хирургик касалликларда ?ўлланилаётган янги даволаш усуллари:

  • Диабетик товон синдроми огир шаклларини даволашда оёкнинг таянч функциясини саклаб колишга каратилган атипик панжа ампутацияси йулга ?ўйилди;
  • Йирингли жарохатларни даволашда абактериал му?итни ?ўллаш;
  • Ўпка абсцессларида абсцесс бўшлигини трансназобронхиал дренажлаш;
  • Йирингли некротик жарохатларни даволашда ультрабинафша нурларни ва махаллий гипероксигенация усулини ?ўлланиши ишлаб чи?илди, ?амда жорий этилди;
  • Диабетик товон синдромида сон со?асидан юкори ампутацияга алтернатив равишда болдир со?асидан янгича ампутация ?илиш усули жорий этилди;
  • Диабетик товон синдромида сон артериясини катетерланиб узо? муддат катетер терапияни ?ўллаш жорий  этилди;
  • Диабетик товон синдроми билан ампутациядан кейинги жарохат майдонини автодермопластикани ?ўллаш йўлга ?ўйилди;
  • Диабетик товон синдромида операциядан кейинги асоратларни профилактикаси ва даволашда лазерли фотодинамик терапияни ?ўллаш;
  • Жигарнинг мураккаб 7-8 сегментида жойлашган абсцессларида миниторакофренотомиянинг ?ўллаш;
  • Узо? ва?т давомида битмайдиган ёто? яраларда аутодермопластикани ?ўллаш;
  • Йирингли септик касалликларни даволашда Перфторуглеродларни ?ўллаш;
  • Диабетик товон синдромини даволашда янгича операция усулини ишлаб чи?иш ва жорий ?илиш мавзусида И-2014-6-13 ра?амли 2014-2015 йилга мўлжалланган инновацион лойи?а ютилган ва шу мавзуда илмий иш олиб борилмо?да.

Шу даврга ?адар бўлим ми?ёсида 2та номзодлик диссертациялари (К.У.Газиев, Б.З.?амдамов) 1 та докторлик диссертацияси (Б.Б.Сафоев) ё?ланган.