Узбекистон элчиси Франция президентига ишонч ёрлигини топширди

Франция рахбари Узбекистон президенти ва халкини мамлакат мустакиллигининг 27 йиллиги билан табриклади ва давлатнинг ривожланишини хамда баркарор булишини тилади, дейилади Узбекистоннинг Париждаги элчихонаси берган хабарда.

Эммануэль Макрон узбек-француз алокаларининг холатини ва ривожланиш истикболларини яхши бахолади хамда икки мамлакат уртасидаги хамкорликни мустахкамлашга булган харакат ва кизикиш учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек Макрон Узбекистон президентининг октябрь ойидаги Парижга расмий ташрифи нафакат икки томонлама алокаларни янада кучайтириш ва кенгайтириши имкониятини бериши, балки халкаро ва минтакавий мавзуларда фикр алмашиш имконини хам беришини таъкидлади.

Франция ппрезиденти элчи Сардор Рустамбоевга икки томонлама алокаларни мустахкамлаш йулида самарали ишлашини тилади.