Аллергология

Бухоро вилоятида аллергологик хизмат биринчи бўлиб 1986 йилда М.Б.Аминов бошчилигида вилоят касалхонаси ?ошида 40 та беморга мўлжалланган тарзда ташкил этилган.  2011 йилдан бошлаб бўлим мудири вазифасида О.У.?айдарова фаолият кўрсатмо?да.

Бугунги кунда аллергология бўлими 25 та ўрин-жойга мўлжалланган (3 ва 2 кишилик бокс палаталар). ?ар бир ёто? жойи, ходимларни ча?иришга мўлжалланган, сигнализация тугмаси билан жихозланган. Бўлимда, хал?аро стандартларга мувофи?, даволаш ва диагностика услубларини ?ўллаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, марказ ?ошида нафас олиш функциясини текшириш ма?садида очилган спирометрия кабинети фаолият кўрсатмо?да, бу текшириш усули ?озирги кунда, бронхиал патологиясини диагностикасида му?им а?амият касб этади.   Амалиётда аллергенларга нисбатан сезувчатликни специфик  ташхислаш ва иммунотерапия каби усуллар фаол ?ўлланилади.

Бўлимда фаолият олиб борадиган ю?ори квалификацияли шифокорлар: ?айдарова О.У., Тўхтаев К.Т., Беков А.Т., Бафаев Ж.Т., ?амдамова Г.Р.

Бўлимда барча шифокорлар доимий равишда ўз малакаларини ошириб борадилар, илмий-амалий конференцияларда иштирок этадилар. Врачлар малака ошириш институти “Аллергология ва пульмонология” кафедраси ў?итувчи-профессорлари ва Республика аллергик маркази директори О.А.Назаров билан узвий муло?от олиб борадилар.

Бўлимда  ?уйидаги аллергик касалликлар ташхисланади ва даволаниди:

  • Бронхиал астма;
  • Поллиноз (аллергик ринит);
  • Квинке шиши;
  • Атопик дерматит;
  • Контактли дерматит;
  • Ози?-ов?ат аллергияси;
  • Аллергик крапивница (эшакеми);
  • Бронхлар гиперреактивлиги билан кечувчи ўткир ва сурункали бронхитлар;
  • Инсект аллергияси;
  • Дори аллергияси;
  • Токсикодермия;
  • Эозинофилли пневмония (эозинофилли зотилжам);
  • Экзоген альвеолит;
  • Вакцинадан кейинги асоратлар;
  • Анафилактик шок;

Марказда ?уйидаги текшириш усуллари ?ўлланилади:

  • Пикфлоуметрия – функционал диагностика усули бўлиб, форсирланган (кучайтирилган) нафас чи?ариш даврининг энг баланд тезлигини ўлчашга имконият беради.
  • Спирометрия – нафас олиш тизими кўрсаткичларини текшириш усули.
  • Тери синамалари – тери ор?али юборилган аллергенга нисбатан организмнинг индивидуал сезувчанлигини ани?лаш.
  • Провокацион синама – аллергия ривожланадиган жойга тў?ридан-тў?ри аллергеннинг юборилиши.
  • Элиминацион синама – аллерген таъсирининг камайиши натижасида аллергия намоён бўлишининг пасайиши.
  • Ози?-ов?ат аллергенларига синамалар – ози?-ов?ат ма?сулотларига нисбатан сезувчанликни ани?лаш.
  • Сублингвал синамалар – тил остига аллергенларни юбориш ор?али сезувчанликни ани?лаш.